locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмери: «Барқарорликка интиламиз ва шу йўлда ишлаяпмиз»

«Астон Вилла» ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эмери: «Барқарорликка интиламиз ва шу йўлда ишлаяпмиз»
ФОТО: Getty images

“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси ғалабадан сўнг Англия Премьер-лигасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди.

Бирмингемликлар финалда “Фрайбург”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида илк бор ушбу трофейни қўлга киритди.

«АПЛ — дунёдаги энг талабчан лига. Илк еттилик, бешлик ёки тўртлик учун курашиш осон эмас. Биз “Манчестер Сити” ва “Арсенал” каби жамоаларга яқин бўлишга умид қиламиз. “Канонирлар”ни чемпионлик билан табриклайман! АПЛ — биз учун катта чақириқ. Нега? Чунки биз автоматик равишда топ-7га киришни мақсад қилмаймиз. Олти кучли жамоа бор, “Ньюкасл” эса еттинчи. Бизнинг вазифамиз — шу жойлар учун курашиш. Барқарорликка интиламиз ва шу йўлда ишлаяпмиз. Шу даражада қолишимиз керак. Ана шунда еврокубокларга йўлланма оламиз», — деди Эмери BBCга берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, «Астон Вилла» ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқиб, ушбу мусобақада зафар қучган олтинчи инглиз жамоасига айланди. Айни пайтда жамоа АПЛ жадвалида мавсум тугашига бир тур қолганда 62 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг