locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмери «Астон Вилла»нинг чемпионлик учун кураши ҳақида: «Тинчланг»

Бирмингемликлар бош мураббийи жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери АПЛнинг 23-тури доирасида «Ньюкасл» устидан қозонилган 2:0 ҳисобигаги ғалабадан сўнг бирмингемликларнинг чемпионлик учун имкониятлари борасидаги саволга жавоб берди.

Ҳозирда «Астон Вилла» турнир жадвалида «Манчестер Сити» билан биргаликда 2–3-ўринларни бўлишиб турибди ва пешқадам «Арсенал»дан тўрт очко ортда қолмоқда.

«Келаси ҳафта биз ўз майдонимизда «Брентфорд»га қарши ўйнаймиз. Ўтган ҳафтада мағлуб бўлганимизда эса ҳеч ким мендан чемпионлик имкониятлари ҳақида сўрамаган эди.

Хўп, тинчланг. Мени қизиқтираётган ягона мақсад — бу мувозанатни сақлаш. Бунга эришишнинг мен биладиган ягона йўли эса ҳар куни меҳнат қилишдир. Агар барқарор натижалар кўрсатсанг, балки янада яхшироқ ўйнашиң мумкин бўлади ва эҳтимол, 35-турга келиб бу мавзу бўйича бошқача гаплашамиз.

Албатта, биз «Арсенал», «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», «Ньюкасл», «Тоттенхэм» билан рақобатдамиз… Вой, уларнинг кучи нақадар катта… Аммо биз курашни таклиф қиляпмиз, ортда қолмаяпмиз ва очколар тўплаяпмиз», — дейди Эмерининг сўзларини келтиради ESPN.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг