locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмери «Астон Вилла»ни тарк этиши мумкин

Унаи 2022 йилдан бери бирмингемликларни бошқармоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эмери «Астон Вилла»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмерининг клубни тарк этиш эҳтимоли ортиб бормоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис клуб томонидан жорий этилаётган молиявий чекловлардан тобора кўпроқ норози бўлиб бормоқда.

Эслатма учун, Эмери 2022 йилда жамоани қабул қилиб олганди. Шундан сўнг жамоани еврокубоклар сари етаклаб борди.

Айни вақтда бирмингемликлар Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 29 баҳсдан сўнг 51 очко билан тўртинчи ўринда боряпти.

12 март куни бирмингҳэмликлар Европа лигаси 1/8 финалининг илк баҳсида Франциянинг “Лилль” клубига қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг