locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эмери — АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи

Испаниялик мутахассис жамоаси ўтган ойда 6 та ўйинда 5 бор ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эмери — АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи
ФОТО: Getty images

«Астон Вилла» бош мураббийи Унай Эмери АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Бирмингемликлар 2025 йилнинг сўнгги ойида АПЛда олтита ўйинда 5 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди.

Испаниялик мутахассис соврин учун курашда Микел Артета («Aрсенал»), Пеп Гвардиола («Mанчестер Сити») ва Даниэль Фарке («Лидс») каби мураббийларни ортда қолдирди.

«Aстон Вилла» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 21 ўйинда 43 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда.

Эмери учинчи марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У 2023 йилнинг апрел ва декабрь ойларида ҳам бу совринни қўлга киритган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг