Эмери: «Ғалаба қозониш учун имкониятларимиз бор эди»
"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери УЕФА Европа Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 1/2 финали доирасидаги "Ноттингем Форест"га қарши биринчи ўйиндаги (0:1) мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Биз ярим финалда ўйнаяпмиз, ярим финал эса доим жуда қийин бўлади. Бундай қўллаб-қувватлаш билан бу босқичга етиб келиш ажойиб, лекин қийинчилик даражаси ҳам шунга яраша. Ярим финалларда ғалаба қозониш ҳар доим қийин.
Албатта, биз ютишимиз, дуранг ўйнашимиз ёки ютқазишимиз мумкин эди, лекин ўйин жуда тиги з курашларга бой бўлди. Ўйин нуқтаи назаридан, биз режалаштирганимиздек ҳаракат қилдик деб ҳисоблайман ва ғалаба қозониш учун имкониятларимиз бор эди. Лекин олдинда яна 90 дақиқа, балки қўшимча вақт ва пеналтилар серияси ҳам бор", — дея Эмерининг сўзларини келтиради "Астон Вилла" матбуот хизмати.
"Астон Вилла" ва "Ноттингем Форест" ўртасидаги жавоб ўйини 7-май, пайшанба куни бўлиб ўтади. Турнир финалида ушбу қарама-қаршилик ғолиби "Брага" (Португалия) – "Фрайбург" (Германия) жуфтлигининг энг кучли жамоаси билан ўйнайди.