«Elversberg» ўз тарихида илк бор Бундеслигага йўлланма олди
«Elversberg» клуби Германия Иккинчи Бундеслигасининг сўнгги, 34-тури доирасида «Proyssen Myunster» устидан ишончли ғалабага эришиб (3:0), ўз тарихида илк марта мамлакат олий дивизионига йўлланмани қўлга киритди.
Ўйинда ҳисоб 11-дақиқадоқ Бамбазе Конте томонидан очилди ва майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Давид Моква жамоасининг устунлигини мустаҳкамлаган бўлса, 66-дақиқада у ўз дублини расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Мавсум якунларига кўра, «Elversberg» 62 очко жамғарган ҳолда Иккинчи Бундеслига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри юқори лигага йўл олди.
Худди шунча очко тўплаган «Paderborn» клуби қўшимча кўрсаткичлар эвазига учинчи поғонада қолди ва энди Бундеслига йўлланмаси учун ўтиш ўйинида «Volfsburg»га қарши майдонга тушади. Турнир жадвалини эса 30 очко билан «Proyssen Myunster» жамоаси якунлаб берди.