Эллиот учун яна бир даъвогар пайдо бўлди
Фото: Getty Images
“Кристал Пэлас” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Харви Эллиотни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
The Athletic хабарига кўра, "бургутлар" ёз охиригача "қизиллар"га таклиф юборади. Мерсисайдликлар ўз навбатида 22 ёшли инглиз учун камида 40 миллион фунт олмоқчи.
Шунингдек, агар томонлар келиша олса, Марк Гехи ва Харви Эллиот алмашинуви ҳам амалга ошиши мумкин.
Аввалроқ “Тоттенхэм” клуби ҳам Эллиотнинг хизматига жиддий қизиқиш билдираётганди.
Баҳром Бобонов
Редактор