Эллиот МЛСга йўл олиши мумкин
Унинг бирмингемликлардаги фаолияти муваффақиятсиз чиқди.
ФОТО: Getty images
“Астон Вилла”да ижара асосида ўйнаётган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Харви Эллиот фаолиятиин АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ёзиб қолдирган.
Манбада келтирилишича, 22 ёшли англиялик футболчига МЛС вакили “Шарлотт” клуби таклиф тайёрламоқда.
Эллиот “Астон Вилла”да кутилган натижани бермаганидан сўнг январда “Ливерпул”га қайтиши кутилаётганди. Аммо МЛС клуби унга таклиф юборса, Харви океан ортига йўл олиши эҳтимоли бор.
Маълумот учун, Харви Эмери бошчилигидаги жамоада барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист