Эллиот «Ливерпул»га қайтади
Жорий мавсум футболчи 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди.
ФОТО: Getty images
Ҳуқуқий жиҳатдан “Ливерпул”га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Харви Эллиот январда “қизиллар”га қайтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, бирмингемликлар футболчидан қониқиш ҳосил қилмаган ва трансфер ойнаси очилиши билан у билан келишувни бекор қилади.
Маълумот учун, Эллиот 2019 йилда «Фулхем»дан «Ливерпул»га 1,7 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсум футболчи 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист