locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эллиот «Лидс»га ўтишга тайёр

«Ливерпуль» Эллиотт учун тахминан 30 миллион евро талаб қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эллиот «Лидс»га ўтишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Ҳарви Эллиотт «Лидс Юнайтед»га ўтишга тайёр, деб хабар бермоқда Football Insider.

Манбага кўра, «қизиллар» бош мураббийи Арне Слот ярим ҳимоячининг жамоани тарк этишига розилик берган, «Лидс» эса футболчига мунтазам ўйин амалиётини таклиф қилмоқда.

Таъкидланишича, «Ливерпуль» Эллиотт учун тахминан 30 миллион евро талаб қилади. Бундан ташқари, манбанинг хабар беришича, Ҳарвининг хизматларига Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигасининг айрим клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эллиотт ўтган мавсумни ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказди. Ярим ҳимоячининг «Ливерпуль» билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг