Эллиот «Лейпциг» билан келишувга эришди
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Харви Эллиот фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Флориан Платтенберг хабар берди.
Манбага кўра, Эллиот “Лейпциг” билан шахсий шартнома шартлари борасида келишувга эришган. Агар муносиб таклиф тушса, мерсисайдликлар ҳам у билан хайрлашишга тайёр.
Қайд этилишича, “қизиллар” футболчининг трансферидан камида 50 миллион фунт ишлаб олмоқчи. Немис клуби Хави Симонсга ўринбосар сифатида инглиз ўйинчисини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.
Маълумот учун, Эллиот 2019 йилдан буён “Ливерпуль” сафида тўп сурмоқда. У ўтган мавсум АПЛ доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист