locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эллиот Андерсон Англия ғалабасидан сўнг марҳум онасини ёдга олди

23 ёшли футболчининг онаси Хелен Андерсон жорий йилнинг апрель ойида оғир хасталикдан сўнг вафот этган эди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон Мексика устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан ва ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олинганидан сўнг марҳум онаси хотирасига бағишланган таъсирли фикрлари билан ўртоқлашди.

23 ёшли футболчининг онаси Хелен Андерсон жорий йилнинг апрель ойида оғир хасталикдан сўнг вафот этган эди. Андерсоннинг айтишича, майдонга тушиш унга оғир дамларни енгиб ўтишга ёрдам бермоқда.

“Ҳа, бу мен учун жуда ҳиссиётли лаҳза. Ҳаётимда кўп нарса содир бўлди, аммо майдонга тушганимда хаёлим бироз бўлса ҳам тинчийди. Умид қиламанки, шу йўлда давом этамиз”, — деди Андерсон.

Футболчи онаси бугунги натижадан фахрланишини ҳам таъкидлади.

“Албатта, у биз билан бирга бу ғалабани нишонлаган бўларди. Оилам билан қўшиқлар айтиб, хурсанд бўларди. У мен билан фахрланган бўларди”, — дея қўшимча қилди Андерсон.

Маълумот учун, Англия чорак финалда Норвегия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг