Элит ОЧЛ. «Трактор»дан ғалаба, Ҳамробеков 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди
Форсларнинг очколари сони 14 тага етди.
ФОТО: Getty images
Элит Осиё Чемпионлар лигаси 6-турида Эроннинг “Трактор” клуби иродали тарзда ғалаба қозонди.
Форслар ўз майдонида Қатарнинг “Ад Дуҳайл” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Бу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушиб, 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Шунингдек, бир маротаба ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Натижада “Трактор” очколари сонини 14 тага етказди. Қатар клуби 7 очко билан 6-поғонада.
Элит ОЧЛ. 6-тур.
Трактор (Эрон) — Ад Дуҳайл (Қатар) 2:1
Голлар: Халилзода (51), Ҳусайнзода (90+3) — Буриго (35, пеналти).
Розикжон Султонмуродов
Журналист