Элит ОЧЛ. «Шаржа» — «Насаф» баҳсини ўмонлик ҳакамлар бошқаради
Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.
ФОТО: Getty images
«Насаф» жамоаси 16 феврал куни Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 8-тури доирасида БААнинг «Шаржа» клуби билан куч синашади. Бу баҳсни ўмонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 8-тур
Шаржа — Насаф
Бош ҳакам: Аҳмед абу Бакар Саид ал Каф (Ўмон);
Қанот ҳакамлари: Ал Амри абу Бакар Салим Маҳад ва Рашид Ҳамед Али ал Гайти (Ўмон);
Тўртинчи ҳакам: Маҳмуд Салим Саид Ҳумайд ал Мажарафи (Ўмон);
Учрашув комиссари: Фаҳад Албаррак (Кувайт);
Ёрдамчи ҳакам: Алшалвай Абдулла Мутлақ (Саудия Арабистони).
Розикжон Султонмуродов
Журналист