locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит ОЧЛ. «Насаф» турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади

"Аждарлар" 4 очкога эга бўлишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элит ОЧЛ. «Насаф» турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Фото: Насаф ПФК

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 8-турида "Насаф" БААда "Шаржа" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

30-дақиқада Зафармурод Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг Бобир Абдихолиқов гол урди.

80-дақиқада Кайо Лукас мувозанатни пенальтидан урилган гол эвазига тиклади. Аммо 87-дақиқада Диёрбек Абдуназаров қанотдан ёриб кириб, ўзининг пушка зарбаси билан "аждарлар"га 3 очко келтирган гол муаллифи бўлди.

Шундай қилиб, "Насаф" 4 очко билан 11-ўринга кўтарилди. "Шаржа" 8 очко билан 9-ўринни эгаллади ва умумий босқичдаёқ иштирокини якунлади.

Элит ОЧЛ. 8-тур
Шаржа - Насаф - 1:2
Голлар: 30' 0:1 - Б. Абдихолиқов (З. Абдираҳматов), 80' 1:1 - Кайо Лукас (пенальтидан), 87' 1:2 - Д. Абдуназаров (С. Баҳромов).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг