Элит ОЧЛ. «Насаф» сафарда «Шабаб Ал Ахли»га мағлуб бўлди
Элит Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда Қаршининг «Насаф» клуби сафарда «Шабаб Ал Ахли» меҳмони бўлди ва йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мезбонлардан голларга Федерико Картабия, Ренан, Матеусао ва Брено Каскардо муаллифлик қилди. «Аждарлар»нинг ягона жавоб тўпи эса Зафармурод Абдураҳматов томонидан киритилди.
Шу тариқа, «Шабаб Ал Ахли» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Насаф» эса 0 очко билан сўнгги 12-ўринда бормоқда.
Элит ОЧЛ. 3-тур
«Шабаб Ал Ахли» — «Насаф» 4:1
Голлар: Картабия (8), Ренан (27), Матеусао (41), Каскардо (90+5) — Абдураҳматов (10).
Шабаб Ал Ахли — Ҳамад Абдулла, Богдан Планич, Саид Иззатуллоҳи (Серхио Дамиан Грана, 85), Мунас Даббур (Тиаго Скарпино, 85), Федерико Картабия, Ренан Виктор, Лима (Брено Каскардо Лемос, 71), Мерсад Сейфи (Игор Гомес, 71), Матеус Силва (Каван Силва, 71), Г.Бала, Неманя Максимович.
Насаф— Александр Воробей, Алибек Давронов, Аденис Шала (Ҳусайн Норчаев, 62), Зафармурод Абдураҳматов (Диёрбек Абдуназаров, 80), Драган Черан, Шароф Мухитдинов (Ойбек Бозоров, 46), Игор Голбан (Жавоҳир Сидиқов, 62), Сардорбек Баҳромов, Шухрат Муҳаммадиев (Стефан Чолович, 46), Шерзод Насруллаев, Умарбек Эшмуродов.