locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит ОЧЛ. «Насаф» Қаршида «Ал-Ҳилол»га имкониятни бой берди

Бердиев жамоаси иккинчи бор мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элит ОЧЛ. «Насаф» Қаршида «Ал-Ҳилол»га имкониятни бой берди
Фото: Насаф ПФК

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тур доирасидаги “Насаф” – “Ал-Ҳилол” учрашуви якунланди. Учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 21-дақиқада очилди. “Ал-Ҳилол” футболчиси Сергей Милинкович-Савич Абдувоҳид Неъматовнинг хатосидан унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди. Аммо 27-дақиқада “Насаф” жавоб қайтарди. Сардорбек Баҳромов тахминан 20 метр масофадан кучли зарба йўллаб, Яссин Буну дарвозасига йўл топди — 1:1.

Биринчи бўлим якунига келиб, меҳмонлар Тео Эрнандеснинг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлим бошида Жавоҳир Сиддиқов ва Драган Черан каби футболчилар захирадан майдонга туширилди. 60-дақиқада айнан Сиддиқов ҳисобни тенглаштирди — 2:2. Аммо 79-дақиқада “Ал-Ҳилол” қарши ҳужум орқали устунликни яна ўз қўлига олди. Саудия Арабистони клуби ҳужумчиси Маркос Леонардо тезкор ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Учрашув 3:2 ҳисобида “Ал-Ҳилол” фойдасига якунланди.

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси
2-тур

“Насаф” — “Ал-Ҳилол” 2:3
Голлар: 0:1 — Савич (21), 1:1 — Баҳромов (27), 1:2 — Эрнандес (45+2), 2:2 — Сиддиқов (60), 2:3 — Леонардо (79).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг