locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит ОЧЛ. «Ал Иттиҳод» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди, «Трактор» ҳам йирик ҳисобда зафар қучди

Одил Ҳамробеков ушбу баҳсда захирада қолдирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элит ОЧЛ. «Ал Иттиҳод» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди, «Трактор» ҳам йирик ҳисобда зафар қучди
ФОТО: Getty Images

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Одил Ҳамробеков тўп сурадиган «Трактор» клуби сафарда «Шаржа» меҳмони бўлиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, «Ал Иттиҳод» ҳам сафарда «Ал Шорта»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. «Ал Ваҳда» эса ўз майдонида «Ал Духайл»дан 3:1 ҳисобида устун келди.

Ушбу натижадан сўнг «Трактор» ўз очколари ҳисобини 5 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. «Шаржа» эса 4 очко билан 6-ўриндан жой олди.

«Ал Иттиҳод» эса мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиб, 3 очко эгасига айланди ва 7-ўринга жойлашди. «Ал Шорта» эса 1 очко билан 11-ўринда бормоқда.

«Ал Ваҳда»нинг ҳисобида эса 7 очко мавжуд ва клуб 2-ўринда бормоқда. «Ал Духайл» эса 1 очко билан 10-ўринни банд этган.

Элит ОЧЛ. 3-тур

«Шаржа» — «Трактор» 0:5

Голлар: Люшкия (8, 11), Ҳошиминажод (40), Исмоилифар (45+3), Козимайни (85).

«Ал Шорта» — «Ал Иттиҳод» 1:4

Голлар: Шокир (5) — Диаби (17), Фабинио (29), Ауар (60, 76).

«Ал Ваҳда» — «Ал Духайл» 3:1

Голлар: Харбин (35, пенальти), Диарра (45+2), Зухир (67) — Пёнтек (20).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг