Элит ОЧЛ: «Ал-Аҳли» қаторасига иккинчи бор финал йўлланмасига эга чиқди
Ўйинда жами 3 та гол урилди.
ФОТО: Getty images
Марказлашган тартибда ўтказилаётган футбол бўйича Элит Осиё Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи палласи бошланди.
Мусобақанинг ярим финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувда Жидданинг «Ал-Аҳли» ҳамда Япониянинг «Виссел Кобе» клублари ўзаро баҳс олиб борди.
Бу беллашувда саудияликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўла киритди. Галено ва Тоуни гол урди.
Шу тариқа, Жидда клуби қаторасига иккинчи бор ушбу нуфузли турнирнинг финалига йўл олди.
Элит ОЧЛ. Ярим финал
«Виссел Кобе» (Япония) – «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) – 1:2
Голлар: Муто (31) – Галено (62), Тоуни (70).
Розикжон Султонмуродов
Журналист