locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элие Ваи ЖЧ-2026 доирасидаги Германияга қарши ўйин олдидан Канада ҳудудига киришга рухсат олди

Аввалроқ у тотализаторга пул тикканликда айбланганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Кот-д'Ивуар футбол федерацияси (FIF) матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида терма жамоа ҳужумчиси Элие Вайнинг Канада ҳудудига кириш учун барча зарурий рухсатномаларни қўлга киритганини эълон қилди. Кот-д'Ивуар термаси 20-июн куни айнан Канада мезбонлик қиладиган ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Германияга қарши майдонга тушади.

«FIF ушбу масаланинг ижобий ҳал этилганидан жуда мамнун ва мазкур муаммони бартараф этишга ҳисса қўшган барча томонларга ўз миннатдорчилигини билдиради», — дейилади ташкилот баёнотида.

RMC Sport нашрининг аниқлик киритишича, Марсел прокуратураси «Нисса» клуби ҳужумчиси «Нисса» — «Мец» (0:0) учрашувига оид спорт гаровлари (ставка) иши бўйича «ҳеч қандай тергов остида эмаслиги ва унга нисбатан ҳеч қандай суд жараёнлари олиб борилмаётгани» ҳақида расмий ҳужжат тақдим этганидан сўнг, Вайнинг Канадага киришига рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Ваи «Нисса» — «Мец» ўйини атрофидаги шубҳали гаровлар юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида сўроқ қилиниши учун чақирилган эди. Ҳужумчига расмий айблов қўйилмаган бўлса-да, у ҳамон гумонланувчилар рўйхатида қолмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг