locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эли Жуниор Крупи фаолиятини Лионда давом эттириши мумкин

Борнмут футболчисига Франция клуби қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эли Жуниор Крупи фаолиятини Лионда давом эттириши мумкин
Photo: gettyimages

"Лион" таркиби қишки трансферлар даврида янги футболчи билан тўлдирилиши мумкин. Гап "Борнмут" форварди Эли Жуниор Крупи ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда Jeunes Footeux хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "Лион" раҳбарияти ҳужум чизиғи етакчиси Жорж Микаутадзе ёзда жамоани тарк этганидан кейин ҳужумчи қидирмоқда. Крупи асосий вариант сифатида кўриб чиқилмоқда. "Тўқувчилар" 19 ёшли француз учун қишда "Борнмут"га таклиф билан чиқиши мумкин.

Крупи ёзда "Лорьян"дан "Борнмут"га кўчиб ўтганди. Инглиз клуби сафида у бор-йўғи тўртта ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг