locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Elfsborg» клуби дарвозабони Симон Эрикссон «Real» қизиқишлари доирасига тушди

Аввалроқ Куртуа 2027 йилда «Real»ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Elfsborg» клуби дарвозабони Симон Эрикссон «Real» қизиқишлари доирасига тушди
photo: gettyimages

Швециянинг «Elfsborg» клуби дарвозабони Симон Эрикссон «Real» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.

Мадрид клуби 19 ёшли футболчини Тибо Куртуага ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. «Қаймоқранглилар» вакиллари ёш швециялик посбоннинг ривожланишини кузатишда давом этади ва яқин келажакда уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Эрикссон якунланган Швеция чемпионатида «Elfsborg» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, жами 30 та гол ўтказиб юборган. Transfermarkt мутахассислари маълумотларига кўра, дарвозабоннинг нархи 500 минг еврони ташкил этади.

Аввалроқ Куртуа 2027 йилда «Real»ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг