locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродовнинг устози Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Элдор Шомуродовнинг устози Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди
ФОТО: Getty Images

“Рома”нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда клуб бошқарувида ишлаётган Клаудио Раньери Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

“Президент Гравинага терма жамоага таклиф қилгани учун миннатдорлик билдираман. Бу катта шараф, лекин мен бу ҳақда ўйлаб кўрдим ва янги лавозимда тўлиқ “Рома” ихтиёрида қолишга қарор қилдим”, – дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лучиано Спалетти Италия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқиши маълум бўлганди. Муттахассис 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён италияликларни бошқариб келаётганди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг