locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродовнинг голи “Рома”нинг энг яхшилари қаторига киритилмади

“Рома” мухлисларининг эътирофига сазовор бўлган Элдор клубнинг расмий рейтингидан четда қолди
Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Элдор Шомуродовнинг голи “Рома”нинг энг яхшилари қаторига киритилмади
Расм: Gazeta.uz

Италиянинг “Рома” клубида тўп сурган Элдор Шомуродов жорий мавсумда муваффақиятли ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлса-да, клубнинг расмий Instagram саҳифасида эълон қилинган энг яхши голлар рўйхатида унинг номи қайд этилмади.

Шомуродов ўтган мавсумда 7 та гол урди. Унинг ҳисобида “Верона” ва “Атлетик”га қарши ўйинлардаги ғалаба голлари, шунингдек, “Ювентус” ва “Айнтрахт”га қарши учрашувларда муҳим голлар мавжуд. Бироқ бу натижалар “Рома” медиа жамоаси учун етарли эмасди.

Тақдим этилган топ-5 рўйхатдан клуб сардори Пеллегрини, ҳимоячи Анхелиньо, захирадан майдонга тушган Дибала, Элдорнинг ўрнини эгаллаган Довбик ва аргентиналик форвард Суленинг голлари жой олган.

— Барча голлар чиройли, лекин муҳимлиги билан ҳар доим ажралиб турган Шомуродовнинг голлари рўйхатда йўқлиги — ҳайратланарли, — деб таъкидлашмоқда мухлислар.

Маълумот учун, Элдор мавсум давомида икки марта жамоа мухлислари томонидан “ҳафтанинг энг яхши футболчиси” деб топилган эди. Агар голларни ҳам мухлислар танлаганида, Шомуродов номини рўйхатда кўриш эҳтимоли юқори эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг