locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродовнинг «Галатасарой»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Учрашувда Истанбул клуби ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Элдор Шомуродовнинг «Галатасарой»га қарши ўйини қандай баҳоланди?
ФОТО: Getty images

“Башакшеҳир” сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 9-тури доирасида “Галатасарой”га қарши ўйинда майдонга тушди.

Шомуродов учрашувда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Аммо ўйин 2:1 ҳисобида “Галатасарой” футболчиларининг ғалабаси билан якунига етди. Лерой Сане амалдаги чемпионлар сафида дублини расмийлаштирди.

Унинг ўйинидаги ҳаракатлари Sofascore томонидан 7,0 балл билан баҳоланди. “Башакшеҳир” сафида Элдор иккинчи энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси “Галатасарой” аъзоси Лерой Сане деб топилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг