Элдор Шомуродов: «Ўз ўйинимизни кўрсатишга, тўпни кўпроқ назорат қилиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қиламиз»
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан МиллийЖамоа сардори Элдор Шомуродов расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан МиллийЖамоа сардори Элдор Шомуродов расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
«Биз рақибимизнинг биринчи турдаги ўйинининг натижасига аҳамият бермадик. Бу ҳақида ҳозир ўйлашнинг пайти эмас. Балки учинчи турдан кейин бундан баҳслашармиз, ҳозир биз учун энг асосийси эртанги баҳс.
Колумбияга қарши биринчи бўлимда мураббий кўрсатмаларини тўлиқ бажаролмаганимиз эвазига хатолар келиб чиқди, деб ўйлайман. Эртага бундай хатоларни такрорламасдан, ўз ўйинимизни кўрсатишга, тўпни кўпроқ назорат қилиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қиламиз», – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Португалия-Ўзбекистон баҳси 23-июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор