locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий таркибидан жой олди

Шомуродов 12 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий таркибидан жой олди
ФОТО: Getty images

Туркия Суперлигасининг биринчи давраси якунларига кўра шакллантирилган мавсумнинг энг яхши футболчилари рўйхатидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жой олди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсумда Туркия майдонларида ажойиб ўйин намойиш этиб, 12 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва жамоадошларига 3 та голли узатма берди.

Рамзий жамоадан Шомуродовнинг асосий таъқибчиларидан бири, нигериялик ҳужумчи Пол Онуачу ҳам ўрин олган. Шунингдек, рўйхатда Суперлиганинг бошқа номдор юлдузлари, жумладан, Лерой Сане, Марко Асенсио ва Милан Шкриньяр каби гранд клубларнинг етакчи ўйинчилари ҳам қайд этилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг