locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтишга яқин — манба

Унга асосий даъвогар клуб номи маълум бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтишга яқин — манба
Фото: Getty Images

Туркиялик инсайдер Ягыз Сабунджуоглу хабар беришича, Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси фаолиятини Истанбулда давом эттириши мумкин.

Манбага айтилишича, “Истанбул Башакшехир" клуби Шомуродов бўйича “Рома”га таклиф юборган. Томонлар тез орада ўзаро келишувга эришиши мумкин.

“Рома”га Жан Пьеро Гасперини бош мураббий сифатида келганидан сўнг Элдорнинг ҳам жамоадаги келажаги ноаниқ бўлиб қолган.

Бундан эса Туркия клублари унумли фойдаланмоқчи. “Истанбул Башакшехир” асосий номзод сифатида қаралмоқда ва ушбу келишувни якунламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг