locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этади

Ўзбек ҳужумчиси “Истанбул Башакшехир” клуби билан келишувга эришди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этади
Расм: Gazeta.uz

Италиянинг “Рома” клубида тўп сураётган Элдор Шомуродов жамоани тарк этади. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Журналистлар тарқатган маълумотларга кўра, Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клубига ўтади. Турклар ўзбек ҳужумчисини 3 миллион еврога ижарага олишни режалаштирмоқда. Келишув шартларига кўра, клуб футболчини 4 миллион еврога (3 миллион — трансфер пули, 1 миллион — бонус) тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, “Рома” футболчининг кейинги трансферидан фоиз олади. Аввалроқ Элдор Шомуродовнинг янги клубдаги маоши йилига 2,5—3 миллион евро атрофида бўлиши хабар қилинган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг