locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов Рим дербисини асосий таркибда бошлаши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродов Рим дербисини асосий таркибда бошлаши мумкин
ФОТО: RomaPress

Италия А Сериясининг 31-турида “Рома” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилиб, Элдор Шомуродовнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди (1:1).

Шу боис, ҳамюртимиз “Лацио”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.

“Йил бошида “Рома”ни тарк этишга яқин турган Элдор Шомуродов жамоадаги мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. “Ювентус” дарвозасига киритилган гол унинг ўзига бўлган ишончини яна бир бор оширди. Ўз футболчиси сўнгги пайтларда захирадан майдонга тушиб, муҳим баҳсларда фойдали ўйим кўрсатмоқда”, - дейилади хабарда.

Рим дербиси олдидан Клаудио Раньери таркибда ротациялар қилиши кутилмоқда. RomaPress нашрининг хабарига кўра, Шомуродов ва Довбик ҳужум чизиғида бирга ҳаракат қилиши мумкин.

“Шомуродов учун ушбу баҳс ўзини кўрсатиш, Римдаги обрўсини ошириш ва асосий ҳужумчига айланиш учун навбатдаги имконият бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Лацио” - “Рома” ўртасидаги учрашув 13-апрел куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг