Элдор Шомуродов: «Раньери? У жуда буюк инсон»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “бўрилар”нинг кўрсатаётган ўйин услуби ва бош мураббий ҳақида фикр билдирди:

“Биз ҳар доим агрессив ўйнаймиз, бу жиҳат менга ёқади. Ким майдонга тушиши муҳим эмас — энг асосийси жамоанинг ғалабаси. Мен Довбик билан кўп гаплашаман. Менимча, биз жуфтликда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Умуман олганда, мен ким билан бирга ўйнашимдан қатъи назар доим ғалаба учун ҳаракат қиламан. Раньери? У жуда буюк инсон. Унинг мендан нимани кутётганини яхши тушунаман ва ҳар доим кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қиламан”, — дейди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ушбу мавсумда “Рома” таркибида 4 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Шунингдек, Элдор 2 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси ва 2 марта “Рома”нинг ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.