locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов: «Рақиб тактикасини ўзгартирди, шунинг учун бўлим бошида ташаббусни уларга бердик»

Мисрга қарши баҳсдан сўнг терма жамоа сардори ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов: «Рақиб тактикасини ўзгартирди, шунинг учун бўлим бошида ташаббусни уларга бердик»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган “Al Ain Cup” мусобақаси ярим финалидан ўрин олган Мисрга (2:0) баҳсдан кейин ўйин ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

“Биринчи бўлимда устунлик биз томонимизда эди. Иккита ёки ундан ҳам кўпроқ гол уриш имконияти бўлди. Дастлабки бўлимни ғалаба билан якунладик, иккинчи бўлимда эса ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. Рақиб тактикасини ўзгартирди, шунинг учун бўлим бошида ташаббусни уларга бердик. Лекин энг муҳими — гол ўтказиб юбормадик. Вазиятларни голга айлантиришда жиддий хато бўлганини айта олмайман. Мен учун энг муҳими — имкониятлар яратиш. Шу имкониятлар бизда бор эди.

Икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда босим орқали ташаббусни ўзимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик, танаффусдан кейин эса ҳимояга эътибор қаратдик. Ҳозирги замонавий футболда ҳар нарсага тайёр бўлиш керак. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бир хил ҳаракат қилмаса, баъзи ўйинларда қийинчилик бўлади. Шу сабабли ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз лозим”, - дея Шомуродовнинг сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг