locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов нега «Истанбул Башакшехир»ни танлаганини айтди

Ўзбекистон термаси тўпурари фаолиятини Туркияда давом эттиришга қандай омиллар таъсир қилганини очиқлади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов нега «Истанбул Башакшехир»ни танлаганини айтди
Расм: Instagram

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» клуби билан шартнома имзолади. Футболчи аренда асосида жамоага қўшилди, шартномада кейинчалик тўлиқ трансфер имконияти ҳам кўзда тутилган.

Шомуродовнинг айтишича, у Осиё минтақасидан, жумладан БАА ва Қатар клубларидан таклифлар олган. Шунингдек, Туркиянинг бошқа жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.

«БАА, Қатар ва Туркиянинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бўлган. Лекин мен «Башакшехир»ни танладим. Бу — ёш клуб. Катта жамоаларга нисбатан бу ерда босим камроқ. Жамоа Конференциялар лигасида иштирок этади, бу эса менга мунтазам ўйин амалиётини таъминлайди. Бу мен учун жаҳон чемпионатига тайёргарликда муҳим аҳамиятга эга» , — деди ҳужумчи.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда Шомуродовнинг трансфер баҳоси 5 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. У Ўзбекистон миллий жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг