locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов МЛСга йўл олиши мумкин

Шомуродов ўтган мавсум Туркия Суперлигада 34 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. МЛС вакили “Сент-Луис Сити” “Истанбул Башакшехир” ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Туркиялик журналист Ўғуз Оруч маълумотига кўра, Америка клуби 31 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчини трансфер қилишни истамоқда. Ҳозирча “Сент-Луис Сити” ва “Башакшехир” ўртасида келишувга эришилгани ёки расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Шомуродов ўтган мавсум Туркия Суперлигада 34 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. У 22 та гол билан “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу қаторида чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди.

Маълумот учун, Шомуродов 2025/26-йилги мавсумни “Башакшехир”да ижара асосида ўтказганидан сўнг, 2026-йил ёзида клуб сафига тўлақонли қўшилди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг Истанбул клуби билан шартномаси 2028-йил 30-июнгача амал қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг