Элдор Шомуродов \"Истанбул\"га ўтади — манба
Фото: Getty Images
Элдор Шомуродов "Рома"дан "Истанбул"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 30 ёшли форвард 2,7 миллион еврога сотиб олиш шарти билан 3 миллион евро эвазига ижара асосида турк клубига ўтади.
Шунингдек, шартномада Шомуродовнинг кейинчалик сотилишидан "Рома"га 10 фоиз миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ўзбекистонлик футболчи яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Ўтган мавсумда Элдор Шомуродов ўтган мавсум А Серияда 27 та ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист