locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов «Истанбул Башакшеҳир» билан илк машғулотини ўтказди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Туркияда фаолиятини расман бошлади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов «Истанбул Башакшеҳир» билан илк машғулотини ўтказди
Расм: Instagram

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов янги жамоаси — Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубида машғулотларни бошлади. Форвард жамоа сафидаги илк машғулотида иштирок этди.

Маълумотларга кўра, турк клуби Шомуродовни 3 миллион евро эвазига икки йилга ижарага олган. Шартномада футболчини 2,7 миллион еврога сотиб олиш имконияти ва яна бир йилга узайтириш шарти ҳам мавжуд. Шунингдек, келгуси трансфердан «Рома» клуби 10 фоиз улушга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италияда «Рома», «Специя», «Каляри» каби жамоалар сафида тўп сурган ва Европада таниқли футболчилардан бирига айланган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг