locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов фаолиятидаги энг катта хатосини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов фаолиятидаги энг катта хатосини айтди
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Рома”даги қийин дамлар, психологик босим ва фаолиятида йўл қўйган асосий хатоси ҳақида очиқ гапирди.

— “Рома”га келганимда жамоада Эдин Жеко бор эди. У каттароқ ёшда, мен эса ўзимни кўпроқ имконият оламан деб ўйлагандим. Аммо тез орада Жеко кетди ва мен ягона ҳужумчи бўлиб қолдим. Кейин Тэмми Абраҳам ҳақида миш-мишлар чиқди. Газеталарда у асосий таркибдан жой олади, деб ёза бошлашди. Бошида ишонмасликка ҳаракат қилдим, лекин бу фикрлар мени ич-ичимдан ея бошлади”, — деди Элдор.

Унинг таъкидлашича, вазиятга нотўғри муносабат билдириши асосий хатога айланган.

— “Ростов” ёки “Женоа”да захирадан майдонга тушсам ҳам ҳар дақиқада курашардим. “Рома”да эса айбдор излашни бошладим, руҳий курашни йўқотдим. Бу эса менинг энг катта хатойим бўлди. Асосийси — ҳар қандай ҳолатда ҳам жангчи руҳиятини сақлаб қолиш керак эди”, — дея қўшимча қилди ҳужумчи.

Ҳозирда Элдор ўтмишдан хулоса чиқарган ва ҳар бир имкониятдан фойдаланиш кераклигини англаган. Унинг тарихини ёш футболчилар учун ибрат сифатида кўриш мумкин — катта футболда муваффақиятга етишиш учун ўзига ишониш ва сабр-тоқат жуда муҳим.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг