locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов: \"Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Элдор Шомуродов: "Бу сафар хатолик қилишга ҳаққимиз йўқ"
PHOTO: Telegram

5 ва 10-июн саналарида Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги икки учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси БАА ва Қатар билан ўйинлар олдидан Тошкентда йиғин бошлади. Футболчиларимиз ушбу учрашувлар орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда.

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов бўлажак ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдирди:

“Кайфият ҳаммада аъло даражада. Босим йўқ. Бугун йиғилдик. Эртага насиб қилса Дубайга кетамиз ва ўша ерда тайёргарликни давом эттирамиз. Ҳавотир йўқ. Ҳаммамиз қандай ўйин кутиб турганини ҳамда нима қилишимиз кераклигини биламиз. Бундай учрашувлар олдидан ортиқча қандайдир мотивациялар ҳам керак эмас деб ўйлайман. Ҳамма тайёр, ҳеч қандай омиллар бизга таъсир қилади деб ўйламайман.

Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ўйинга юз фоиз тайёрман. Тайёргарлик кўришга яна қўшимча бир ҳафта вақтимиз бор. Албатта ўйинлар осон бўлмайди. Биринчи навбатда иссиқ ҳаво бўлади. Шунига яраша ҳам тайёргарлик кўришимиз керак. Фақат менда эмас, терма жамоадаги ҳар бир болада ёшлигидан Жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси бор. Бутун Ўзбекистон нима кутаётганини тушуниб турибмиз. Шунинг учун бу сафар хатолик қилишга ҳаққимиз йўқ”,-дейди “Рома” ҳамда терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг