locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Мойлиев: «Машъал» бизнинг хатолардан унумли фойдаланиб ғалаба қозонди»

«Шўртан» бош мураббийи «Машъал» билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Мойлиев: «Машъал» бизнинг хатолардан унумли фойдаланиб ғалаба қозонди»
photo: Sho'rtan FK

Элдор Мойлиев: «Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади»

Суперлига 21-туридан ўрин олган «Машъал» – «Шўртан» (2:1) учрашувидан сўнг «Шўртан» бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашув бошида вазиятлар яратиб афсуски, бундан фойдалана олмадик. Йўл қўйган икки хатомиз туфайли қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбордик. Кейин яна ҳаракат қилдик, барибир фойдаси бўлди.

- Ўйин темпи паст эмасди. Шундай ўйинда VAR ишламаганига эътирозингиз борми?

- Билишимча, бу ўйинда VAR бўлиши керак эди. Аммо ишламаганидан хабарим йўқ.

- Қўшиб берилган дақиқаларда жамоангиз яхши ҳаракат қилди. Лекин нега баҳс бошидан «Шўртан» шундай ўйин кўрсатмаяпти?

- Ўтказиб юбрилган голлар йигитларга қаттиқ таьсир қиляпти. Шу боис ҳаракатимизда секинлик пайдо бўлиб қолди. Бугун ҳам учрашувни яхши бошладик, вазиятлар яратдик, аммо гол ўтказиб юборгач рухан тушкунликка тушиб қолдик.

- Бугун қайси жамоага юқори баҳо қўйган бўлардингиз?

- Бугун «Машъал» бизнинг хатолардан унумли фойдаланиб ғалаба қозонди. Шундай экан, футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади, назаримда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг