locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Адҳамов: «Пахтакор»га қарши олган бир очкомиз — яхши натижа»

"Андижон" дарвозабони "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Адҳамов: «Пахтакор»га қарши олган бир очкомиз — яхши натижа»
Фото: Андижон ПФК

Суперлига доирасидаги «Андижон» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди - 1:1. Ушбу ўйиндан сўнг андижонликлар посбони Элдор Адҳамов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин қизил карточкагача тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Уларда ҳам, бизда ҳам ҳужумлар бўлди. Лекин биз учун ижобий тугади. Чунки "Пахтакор"га қарши сафарда ёки уйда бир очко ҳам яхши натижа. Улар чемпионлик учун курашаётган, бой тарихга эга жамоа. Бироқ ўйин бўйича улардан қолишмадик, керак бўлса "Пахтакор" ҳам ҳимояланишга мажбур бўлди. Рақиб футболчиси тўпни узоқ бурчакка тепади, деб ўйлагандим. Аммо у бошқа тарафга йўналтирди, чунки ҳимоячиларимиз ўша томонда эди. Яхшики, омад кулиб боқди ва хавфли зарбани бартараф эта олдик. Лекин бу ҳар бир дарвозабоннинг ўз вазифаси деб ўйлайман, бунда ортиқча ҳеч нарса йўқ”, — дея қўшимча қилди посбон.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг