locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Адҳамов билан шартнома муддати узайтирилди

Адҳамов “Андижон” таркибида шу пайтгача ҳаммаси бўлиб 81 та ўйин ўтказди ва 21 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Адҳамов билан шартнома муддати узайтирилди
photo: Andijon fk

"Бизнинг севимли жамоамизда янги мавсум учун катта иштиёқ билан олиб борилаётган ўзгаришлар хусусида ўз вақтида сиз азиз мухлисларни хабардор этиб келмоқдамиз. Чунки айни пайтда энг аввало селекция ишларидаги янгиликлар барчани қизиқтириши турган гап.

Ҳозиргача янги келаётган футболчилар билан шартномалар имзоланаётгани ва сафимизни тарк этаётган ўйинчилар ҳақида расмий маълумотлар тақдим қилиб бораяпмиз.

Шу билан бир қаторда шартномасини узайтираётган ўйинчилар ҳақида ҳам сиз азиз мухлисларни бохабар қилиб борамиз.

Маълумки, 29 ёшли дарвозабонимиз Элдор Адҳамов 2020-йилдан бери “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2021-йилни қўқонликлар сафида бошлаган, ярим йилдан кейин яна жамоамизга қайтган ва шундан буён “Бургутлар” аъзоси бўлиб келмоқда.

Эътиборлиси, Адҳамов билан амалдаги шартнома узайтирилди ва у 2026-йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

Адҳамов “Андижон” таркибида шу пайтгача ҳаммаси бўлиб 81 та ўйин ўтказди ва 21 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.

Ишонамизки, янги мавсумда ҳам у жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшади",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг