locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эльче» 10 киши бўлиб «Эспаньол»ни мағлуб этди

«Эльче» эса 10 киши бўлиб, қимматли ғалабани қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Эльче» 10 киши бўлиб «Эспаньол»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Испания чемпионатининг 7-турида «Эспаньол» ўз майдонида «Эльче»ни қабул қилди.

Учрашув бошидаёқ меҳмонлар бир киши камайиб қолди. Федерико Редондо қизил карточка олди. Шунга қарамай, «Эльче» сон жиҳатдан камчиликда бўлса ҳам биринчи бўлиб ҳисобни очди.

26-дақиқада Рой Ревивонинг узатмасидан кейин Фер Ниньо дарвозани ишғол қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Ниньо яна бир бор гол уриб, «Эльче»нинг устунлигини 2:0 га етказди.

72-дақиқада Виктор Чустнинг ўз дарвозасига киритган тўпи «Эспаньол»га умид бағишлади. Бироқ мезбонларнинг камчиликдан фойдаланиш ҳаракатлари натижа бермади.

78-дақиқада Херман Валера «Эльче»нинг учинчи голини киритиб, учрашувга нуқта қўйди.

Қолган дақиқаларда «Эспаньол» ҳужумларини кучайтирди, аммо вазиятлардан самарали фойдалана олмади. «Эльче» эса 10 киши бўлиб, қимматли ғалабани қўлга киритди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг