locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эланга «Ньюкасл» билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эланга «Ньюкасл» билан келишувга эришди
Фото: Getty Images

"Ноттингем Форест" вингери Энтони Эланга "Ньюкасл"га ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, "Ньюкасл" "Ноттингем Форест" билан 23 ёшли швециялик футболчининг бонус тўловлари билан бирга 63,8 миллион еврога трансфери бўйича оғзаки келишиб олган.

Эндиликда Эланга янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Ўтган мавсум Эланга “ўрмончилар” сафида барча 38 учрашувда қатнашиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатма муаллифига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг