locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЛ. \"Манчестер Юнайтед\" \"Атлетик\"ни ер тишлатди!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Европа лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари доирасидаги “Манчестер Юнайтед”-"Атлетик Бильбао" қарши тўқнашуви бўлиб ўтди.

“Қизил иблислар” меҳмонда 0:3 ҳисобида ғалаба қозониб, бир оёғи билан финалда турар эди. Иккинчи ўйинда ҳам Аморим шогирдлари рақибни аямади.

Баҳснинг 31-дақиқасида “Атлетик” футболчиси Микел Жаурегисар узоқ масофадан жуда чиройли тарзда кучли зарба билан ҳисобни очди. Жамоалар 0:1 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда “Юнайтед” янада кўпроқ иштиёқ билан майдонда ҳаракат қилди. Ўйиннинг 72-дақиқасида Маунт ҳисобни тенглаштирди. 1:1.

Орадан 7 дақиқа ўтиб, Магуайр томонидан ошириб берилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага аниқ йўллаш орқали инглизларни олдинга ўтиб олишига сабабчи бўлди, 2:1.

85-дақиқада Диалло испанлар жарима майдони ичида, “Атлетик” ҳимоячиси оёқлари орасидан ўтказиб маҳорати билан пас берди ва бу вазиятдан Ҳойлунд унумли фойдаланди, 3:1.

Асосий дақиқага қўшиб берилган биринчи дақиқада Маунт томонидан киритилган иккинчи гол “Юнайтед”нинг собиқ юлдузи Дэвид Бекхэм томонидан майдон марказидан киритилган ўша машҳур голга ўхшади, 4:1.

Шу тариқа “Манчестер Юнайтед” икки ўйин натижасига кўра умумий 7:1 ҳисобида Вальверде шогирдларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг