Эл-класико учун чипта нархлари маълум бўлди
Мавсумдаги илк Реал Мадрид ва Барселона ўйини келаси ҳафта охирида бўлиб ўтади.
photo: gettyimages
Мавсумдаги илк "эл-класико" - "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўйини келаси ҳафта охирида бўлиб ўтади.
Ўйин "Реал Мадрид"нинг уй майдонида бўлиб ўтади ва клуб чипталар нархини бир кун аввал эълон қилди. Энг мақбул вариантлар 100 евро дан бошланади, VIP кириш эса 990 еврога тушади.
Бу "Реал Мадрид" учун сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич, ҳатто "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинлари учун ҳам VIP чипталар нархи 440 евро дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” турнир жадвалида 21 очкога эга, “Барселона” эса 19 очкога эга.
Иброҳим Жалолов
Редактор