Эксперт ҳакамлар қўмитаси: «Илгиз Танташев қийин вазиятда тўғри қарор қабул қилган»
PHOTO: Telegram
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Андижон» — «Нефтчи» учрашувининг 31-дақиқасида баҳолаш учун қийин вазият юзага келди. Бош ҳакам Илгиз Танташев ушбу ҳолатда тўғри қарорни қабул қилди. VAR тизими эса бу қарорни тасдиқлади.
«Нефтчи» жамоаси ҳужуми вақтида «Андижон» жарима майдончаси ичида тўқнашув юзага келди. Бош ҳакам Илгиз Танташев ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Ушбу вазият VAR орқали текширилиб, реферининг қарори тўғри экани тасдиқланди.
Эксперт ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, вазият тўғри баҳоланган.
Иброҳим Жалолов
Редактор