locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Навбаҳор” учрашувида юзага келган вазият юзасидан қуйидагича хулоса берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси
photo: UzFHM

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Навбаҳор” учрашувида юзага келган вазият юзасидан қуйидагича хулоса берилди.

Мазкур эпизодда “Навбаҳор” ҳимоячиси ҳамда “Бунёдкор” жамоасининг 9-рақамли футболчиси тўп учун кураш олиб борди. Кураш жараёнида “Бунёдкор” футболчиси йиқилган ҳолда қўли билан тўпни дарвозага йўллади. Бош ҳакам VAR чақирувидан сўнг вазиятни қайта кўриб чиқиб, голни бекор қилди.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи вазиятни батафсил таҳлил қилиб, ушбу ҳолатда ўйин доирасидаги табиий контакт мавжуд бўлганини, қоидабузарлик ёки қўполлик кузатилмаганини қайд этди. Шу билан бирга, тўпнинг қўл билан киритилгани инобатга олиниб, голни бекор қилиш бўйича бош ҳакамнинг қарори тўлиқ асосли деб баҳоланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг