Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: Ҳакам «Насаф» дарвозасига нотўғри пенальти белгилади
Ушбу эпизод Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.
Фото: UzFHM
Суперлига 6-тури доирасида ўтказилган «Қўқон-1912» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган баҳсли вазият бўйича Эксперт ҳакамлар гуруҳи ўз хулосасини билдирди.
Мазкур учрашувнинг 78-дақиқасида бош ҳакам томонидан «Насаф» жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланган эди. Ушбу эпизод Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.
Кўриб чиқиш натижаларига кўра, бош ҳакам Рустам Лутфуллин томонидан пенальти белгилаш қарори хато деб топилди. Шунингдек, ВАР ҳаками томонидан ушбу вазиятда тўғри аралашув амалга оширилмагани, яъни ҳакамни мониторга чақиришда хатога йўл қўйилгани қайд этилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист