ЕКЛ. «Истанбул Башакшеҳир» гуруҳ босқичига чиқа олмади
Фото: Getty Images
Конференциялар Лигаси 4-саралаш босқичидан ўрин олган «Университатя Крайова» ва «Истанбул Башакшеҳир» ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Якунда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ўйин натижасига кўра, Руминия клуби гуруҳ босқичига йўл олди. Истанбул клуби эса турнирни тарк этди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 63-дақиқада захирадан майдонга тушди.
ЕКЛ, 4-саралаш босқичи. Жавоб учрашуви
Университатя Крайова — Истанбул Башакшеҳир 3:1
Голлар: Чикилду 9, Байарам 9, Нсимба 81 — Селке 7.
Розикжон Султонмуродов
Журналист