Эккерт – «Саутгемптон» бош мураббийи
Унинг қўл остида "Саутгемптон" 5 та ўйин ўтказди: 4 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди.
Фото: Саутгемптон ПФК
"Саутгемптон" клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи лавозимига Тонда Эккерт тайинланганини эълон қилди. Шартнома 2027 йилгача имзоланган.
32 ёшли германиялик мутахассис 3 ноябрдан буён жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Унинг қўл остида "Саутгемптон" 5 та ўйин ўтказди: 4 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди.
“Бундан жуда фахрланаман. Ушбу футбол клуби вакили бўлиш мен учун катта шараф. Ўйлайманки, биз ажойиб стартга эга бўлдик ва энди шу руҳда давом этишимиз керак," - дея қайд этди Эккерт.
Маълумот учун, Эккерт аввалроқ "Саутгемптон" ёшлар жамоасида (2025 йил июль ойидан) ишлаган, шунингдек, "Женоа", "Барнсли" ва "Бавария", "Лейпциг" ва "Кёльн" ёшлар жамоаларида ёрдамчи бўлган.